Танзаниялик ёзувчи Адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори бўлди

18:02 07 Октябр 2021 Дунё
880 0

Танзаниялик ёзувчи Абдулраззоқ Гурна Адабиёт йўналишида 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори бўлди.

У «истилочилик оқибатлари ҳамда маданиятлар ва қитъалар орасига тушиб қолган қочоқлар тақдири мавзусини ёритгани учун» ушбу мукофотга лойиқ кўрилди. Абдулраззоқ Гурна ҳозир Буюк Британияда яшайди.

Жорий йилнинг 4 октябрдан Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланган эди. 

Бунгача Тиббиёт ва физиология йўналишида нуфузли мукофот Калифорния университети профессори Девид Жулиус ва АҚШдаги Скрипс илмий-тадқиқот институти ходими Ардем Патапутян, Физика бўйича Жоржио Паризи, Клаус Ҳасселман ва Сюкуро Манабе, Кимё йўналишида Бенжамин Лист ва Девид Макмиллан мукофотга лойиқ кўрилган эди.

Нобел мукофотининг Тинчлик ва Иқтисодиёт бўйича совриндорлари 8 ва 11 октябрь кунлари  эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?