Таниқли ижодкорнинг танланган асарлари чоп этилди

18:30 25 Январь 2024 Маданият
423 0

Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг кўп жилдли “Танланган асарлар”и тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчи-шоирлар, адабиёт ихлосмандлари, шоирнинг дўсту яқинлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

— Усмон Азим шеъриятимизнинг забардаст вакили, адабиётимизнинг катта устунларидан биридир, — деди Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. — У ҳеч қачон сўзга, адабиётга хиёнат қилмаган. Ўйлаймизки, ушбу тўплам халқимиз кўнглидан муносиб жой эгаллайди.

Тўпламнинг 1-2 жилдлари аллақачон ўз мухлисларига эга. 3 жилдида “Куз” ва “Фонус”, 4 жилдида “Юрак” ва “Жимлик”, 5 жилдида “Коллаж” ва “Кўнгил”, 6 жилдида “Бир парча осмон” номли тўпламларидан олинган энг сара шеърлари жам бўлган. 7 жилдига эса Усмон Азимнинг “Салтанат”, “Ғоз”, “Соҳибқирон ва уста”, “Қиёмат”, “Самарқанд”, “Севги” каби сара ҳикоялари киритилган.

Адабий кечада шоир сўзи билан куйланувчи қўшиқлар янгради, шоир шеърлари ўқилди. Айниқса шоирнинг ўзи ўқиб берган янги шеърлари қатнашувчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Шаҳризода МУСАЕВА,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер