Таниқли актёр ва режиссёрлар Қашқадарё маҳаллалари ва мактабларига ташриф буюрди
Фото: Кинематография агентлиги
Қашқадарё вилоятида миллий фильмлар намойиши, «Менинг кино қаҳрамоним» иншолар танлови ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоятга маданият ва санъат намояндалари, жумладан, таниқли киноижодкорлар ташрифи уюштирилди. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига мувофиқ Қашқадарё вилоятидаги маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш мақсадида ташкил этилди.
Кинематография агентлиги Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан биргаликда режалаштирилган тадбирларда фаол иштирок этиб, «маҳаллабай» тизими доирасида ижодий учрашувлар ўтказмоқда.
Ҳар бир маҳаллада «Киноклуб» ихтисослаштирилган автотранспортлари ёрдамида янги миллий фильмлар намойиши ташкил этилмоқда. Қашқадарёлик ҳамкасблар сафига республиканинг барча ҳудудларидан киноижодкорлар қўшилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг