«Талипоч қалъа дарвозаси»ни таъмирлаш учун 1 млрд. сўм маблағ ажратилди

14:51 16 Март 2022 Жамият
842 0

Аввал хабар берилганидек, ўтган ҳафта давомида Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида жорий йилнинг 11 март куни кечки пайт «Талипоч қалъа дарвозаси»нинг чап томонида қулаб тушган қалъа девори қисмини ва Талипоч дарвозасини таъмирлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд. сўм ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган «2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати»га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу объектнинг лойиҳаолди ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер