Таълим соҳасидаги фидокорлик намунаси: Самарқандлик олимнинг илмий-маърифий йўли
Профессор Азамат Акбаров 1999 йилдан буён Ўзбекистон олий таълим тизимида беминнат хизмат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида ўнлаб йирик илмий форумлар, конференция ва симпозиумларни ташкил этди, халқаро лойиҳаларни бошқарди. 2011 йилдан бери қатор университетларда маърузалар ўқиди, кўплаб олимларга илмий тақризлар берди, университет журналлари ва стратегик ривожланиш дастурларига амалий ёрдам кўрсатди.
2003 йилдан бошлаб маҳаллий университетларнинг халқаро талабалар алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлади, 2017 йилдан эса Erasmus дастурларида фаол иштирок этди. 2010 йилдан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан чет эл олимларини Ўзбекистонга таклиф этиб, халқаро конференциялар ўтказди. 2018–2019 йилларда эса бир қатор олий таълим муассасаларида қишки мактаблар ташкил этди.

Айниқса, 2019 йилда профессор Азамат Акбаров Ўзбекистон давлат университетларида илк бор 5 кунлик таълим тизими, кредит-модуль тизими, 50 дақиқалик дарслар, бир семестрда 5 та фан модели, дуал таълим, талабалар парламенти каби янгиликларни жорий этди.
Яқинда профессор Азамат Акбаровга таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга оширишда намоён этган юксак масъулияти, самарали, холис ва фидокорона меҳнати учун Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси номидан “Ташаккурнома” тақдим этилди.

Маълумот учун, бугунга қадар профессор Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг «Фахрий ёрлиғи», «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган. Шунингдек, 2017 йил 22 декабрь куни Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазирининг «Фахрий ёрлиғи»га ҳам сазовор бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг