Таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди
Иллюстратив фото
Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан Ўзбекистонда «таълим даражаси юқори бўлмаган» мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, 2025/2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига республика бўйича 470 та мактаб киритилган. Бундай мактабларнинг энг кўпи — 99 таси Қашқадарё вилоятида, энг ками эса — 5 та Бухоро вилоятида жойлашган.
«Халқ таълими инфо» портали маълумотларида келтирилишича, 2023 йилда шундай мактаблар рўйхатда 642 та, 2024 йилда эса 545 тани ташкил этарди. Жорий йилда бу рақамлар 75 тага қисқарган. Таъкидланишича, таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга устама тўланади.
Шу каби мактаблар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олган:
- Қашқадарё вилояти – 99 та;
- Самарқанд вилоятида — 86 та;
- Сурхондарё вилоятида — 70 та;
- Жиззах вилоятида — 36 та;
- Наманган вилоятида — 34 та;
- Сирдарё вилоятида — 32 та;
- Фарғона вилоятида — 29 та;
- Қорақалпоғистонда — 24 та;
- Андижон вилоятида — 23 та;
- Навоий вилоятида — 16 та;
- Хоразм вилоятида — 9 та;
- Бухоро вилоятида — 5 та.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг