Таълим инспекцияси ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Фото: Халқ сўзи
Хабар берганимиздек, айни кунларда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Финляндиянинг таълим соҳасидаги тажрибасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш мақсадида ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Ташрифнинг учинчи кунида Таълим инспекцияси ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ва агентликнинг ўзаро ҳамкорлик ва халқаро алоқалар бўйича директори Саму Сейтсало имзолади.
11 банддан иборат ҳужжатда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик алоқалари кўзда тутилган:
сифатли таълим ва таълим амалиётини рағбатлантириш мақсадида таълим тизимини ривожлантириш, жумладан, янги педагогик усуллар, ўқитиш жараёнлари, педагогик бошқарув, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқ этиш, баҳолаш ва жорий этиш;
таълим маъмурлари, шунингдек, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва таълим технологиялари мутахассислари учун қўшма конференциялар ва семинарлар ўтказишни рағбатлантириш орқали таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш;
икки давлат вакиллари, педагог ва тадқиқотчиларнинг ташрифлари орқали ўзаро илғор тажрибаларни алмашишга кўмаклашиш;
ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш;
ўқув дастурлари ва малакаларини ишлаб чиқиш;
рақамли ўқув муҳитида ахборот ва тажриба алмашиш, рақамли иқтисодиёт учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ривожлантириш ҳамда Тўртинчи саноат инқилоби муаммолари бўйича давлат ва хусусий сектор тажрибасини ўрганиш;
мактабгача таълим ва тарбия, асосий таълим, юқори ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва зарурат туғилганда ўқитувчилар таълими даражасида таълим сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
ўқитувчилар малакасини оширишни ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида инновацион педагогик тажриба алмашиш ва янги технологиялардан фойдаланишга кўмаклашиш;
инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўқитишда қўлланиладиган янги технологиялар ва янги методикалардан фойдаланиш ва ўзлаштириш, XXI аср тараққиёти билан боғлиқ таълим лойиҳалари ва ижтимоий-эмоционал кўникмалар, шунингдек, талабалар, ўқитувчилар, директорлар ва тадқиқотчиларнинг бирламчи ва виртуал умрбод таълим олишига оид маълумотлар алмашиш;
қарорлар қабул қилиш ва ҳар бир иштирокчи ва уларнинг субъектларининг таълим муассасаларини мустаҳкамлаш учун стратегик маълумотларни олиш мақсадида баҳолаш ва баҳолаш тизимларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
ҳар бир мамлакатда хорижий малакаларнинг тан олинишини ривожлантириш, шунингдек, тан олиш тартиб-қоидаларини қўллаб-қувватлаш учун зарур маълумотларни алмашиш.
– Томонлар ўқитувчиларнинг ҳаракатчанлигини рағбатлантириш бўйича таълим фаолиятини тарғиб қилади. Бу иккала мамлакатда халқ таълимини яхшилашга самарали ҳисса қўшиш, ўқитиш амалиётига аралашиш ва уларни мувофиқлаштириш имконини беради. Бу, шунингдек, мутахассислар ва талабаларнинг ҳаракатчанлиги, бошқа давлатда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва учрашувларда иштирок этишини ҳам ўз ичига олади, – дейилади ҳужжатда.
Қайд этиш лозимки, Таълим инспекцияси ва Финляндиянинг Миллий таълим агентлиги ўртасида 2020 йилдан буён қатор ҳамкорлик лойиҳалари ўтказилмоқда. Шунингдек, агентлик экспертлари томонидан Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор семинар ва тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Маълумот учун, Финляндия Миллий таълим агентлиги эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва парвариш қилиш, мактабгача ва асосий таълим, тўлиқ ўрта таълим ва касб-ҳунар таълими, катталар таълими ва таълими учун масъул бўлган миллий ривожланиш агентлигидир. Финляндия Таълим миллий агентлиги фаолиятига миллий таълим сиёсатини амалга ошириш, миллий асосий ўқув дастурлари ва малака талабларини тайёрлаш, педагогик кадрларни ривожлантириш, таълим сектори ва маъмурий хизматлар учун хизматлар кўрсатиш киради.
Шу билан бирга, агентлик таълим, кадрлар тайёрлаш, ёшлар, спорт ва маданият соҳаларида халқаро ҳамкорлик сиёсатини ҳам амалга оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг