Талабалар учун янги тураржой фойдаланишга топширилди
Термиз давлат педагогика институтида талабалар учун замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган янги тураржойнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бу талабалар тураржойи давлат-хусусий шерикчилик асосида барпо қилинган, лойиҳанинг умумий қиймати 36 миллиард сўмни ташкил этади. Ушбу маблағнинг 50 фоизи тадбиркор ҳиссаси, қолган 50 фоизи эса давлат бюджети ҳисобидан ажратилган. Беш қаватли ва 400 ўринли мазкур бинода талабалар учун ҳар томонлама қулайликлар яратилган.

Унда талабалар нафақат тинч ва қулай яшаш шароитига эга бўлиб қолмай, балки ўқиш, илмий тадқиқот, ижодий ва маънавий ривожланишлари учун ҳам барча имконият мавжуд.
— Бу янги тураржой талабаларнинг самарали таълим олиши ва дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун энг замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради, — дейди ёшлар масалалари бўйича проректор Улуғбек Тўрамуродов. — Институтимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ривожланишига йўналтирилган лойиҳалар давом эттирилади. Янги тураржой бундан кейинги барча дастурлар учун муҳим база бўлади.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг