Тайвань атрофидаги ҳарбий машғулотлар муваффақиятли бажарилди — Хитой қуролли кучлари

Фото: Reuters
Хитой қуролли кучлари жанговар шайлик патрулининг барча вазифаларини ва Тайвань ороли атрофида уч кунлик «Ўткир қилич» қўшма машғулотларини муваффақиятли бажарган. Бу ҳақда Хитой Халқ озодлик армияси қўмондонлиги вакили Ши Йи маълум қилди.
Унинг айтишича, машғулотлар давомида Хитой армиясининг барча қўшинларининг жанговар шароитдаги қобилияти синовдан ўтказилди.
«Ўткир қилич» қўшма машғулотлари 8 апрель куни бошланиб, 10 апрелгача давом этди. Таъкидланишича, ҳарбий маневрлардан мақсад Тайвань мустақиллиги тарафдорларини огоҳлантириш ва Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишдир.
Машғулотлар давомида Тайвань Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий самолётлари ва кемалари томонидан норасмий чегара бузилгани ҳақида бир неча бор хабар берди.
Хусусан, 10 апрель куни агентлик орол яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг 70 та самолёти ва 11 кемаси аниқлангани ҳақида хабар берди. Тайваннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари кечаю кундуз юқори шай ҳолатда турган.
Машқлар Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Иньвэннинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти билан учрашувидан сўнг бошланди. Қайд этилишича, ушбу музокаранинг асосий мавзуси Пекин томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдид бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг