Тадбиркорларга интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича услубий ёрдам кўрсатилмоқда
Хабар берганимиздек, 15 февралдан 15 март кунига қадар “Контрафактсиз ой” ойлиги ўтказилмоқда. Унинг доирасида республика бўйлаб савдо объектлари, бозорлар, дорихоналар, кутубхоналар ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарда интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя қилиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, 3-март куни Сирдарё вилоятида “Сардор Жамшид” МЧЖ ишлаб чиқараётган “Ғишт ташиш” учун мўлжалланган техника воситаси ва “TUPLOFF” МЧЖ ишлаб чиқараётган “Иситиш мосламаси”ни интеллектуал мулк объектини бир тури бўлган фойдали модель ёки саноат намунаси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топшириш тартиби, “Navro‘z total textile” МЧЖга ўз товар белгисига эга бўлишнинг афзалликлари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Адлия органлари ходимлари 4-март куни “BYD Uzbekistan” МЧЖ раҳбарлари билан BYD товар белгиларини ҳимоя қилиш, контрафакт маҳсулотларни аниқлаш бўйича ҳамкорликда маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.
5-март куни Ургут туманидаги “Ургут савдо комплекси” МЧЖ ҳудудида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар билан контрафакт маҳсулотларини сотилишини олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари ўтказилиб, янгиланган 20 дан ортиқ контрафакт маҳсулотлар каталоглари тарқатилди.
Ургут иқтисодий саноат зонасида жойлашган “Urgut Mikro Metal”, “Innovation Med Total”, “Elite Soft Products”, “Promvest Product” ва “USS Business Symbol” MCHJlarda “Hey bebek”, “Smile”, “Sweet baby”, “Santenni” белгиларини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ва уни ҳимоя қилиш бўйича услубий ёрдам кўрсатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг