Тадбиркорлар ва божхона брокерлари фикр алмашдилар
Шодиёр МУТАҲАРОВ/“Халқ сўзи”. Тошкент вилояти божхона бошқармаси статистик маълумотларига кўра, 2024 йил давомида 30 та хўжалик юритувчи субъектларининг 1 183 та партиясида 8 474 тонна, умумий қиймати 9 619,3 минг АҚШ долларга тенг бўлган почта ва курьерлик жўнатмалари расмийлаштирилган. Ана шу хизмат турини янада такомиллаштириш юзасидан «Янгийўл» ТИФ божхона постида тадбиркорлар ҳамда божхона брокерлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида“ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар (ЎРҚ-956) ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори юзасидан божхона пост ходимлари божхона брокери фаолияти ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш хусусида гап борди.
Таъкидланганидек, қонун билан ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини, шунингдек, мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда. Мазкур Қонун товарларнинг божхона расмийлаштируви ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга, шунингдек божхона ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлашга ва уларга чек қўйишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг