Тадбиркорга лаборатория хулосаси ва сертификат расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

13:53 05 Март 2024 Жамият
181 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “U.” МЧЖ мутахассиси А.А. “C.B.” МЧЖ раҳбари Ш.Ш.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу корхонага бетон ишлаб чиқариш заводи учун лаборатория хулосаси ва сертификат расмийлаштириб олиб бериши эвазига 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?