Сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

05:33 20 Апрель 2022 Спорт
2099 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Республика олимпия захиралари коллежининг сузиш ҳавзасида сузиш бўйича мамлакат чемпионати баҳслари старт олди.

Чемпионатда Андижон, Бухоро, Фарғона, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Наманган, Қашқадарё, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган жами 300 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Мамлакат чемпионатида, шунингдек, Республика олимпия захиралари коллежи ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида эркаклар ва аёллар ўртасида 100 метр масофага эркин, 200 метрга баттерфляй, 1500 метрга эркин усулда сузиш ва 4х100 метр масофага микст мусобақалар ўтказилди.

Шунингдек, мамлакат чемпионатида Республика олимпия захиралари коллежи ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер