Сув тежовчи ускуналар сувни тежаб даромадни оширади

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шу кунларда дунёда сув билан юзага келаётган муаммолар мамлакатимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳолат шу тарзда давом этадиган бўлса, 2050 йилга бориб сув танқислиги бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради. Буни олдини олиш учун сув тежовчи ускуналардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу борада давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Айни пайтда жойларда қарор ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар давом этмоқда.
— Балиқчи туманида ҳозирда 50 гектар майдондаги экинлар сув тежовчи ускуналар орқали суғорилмоқда, — дейди туман сув етказиб бериш давлат муассасаси директори Азимжон Юсупов. — Бунинг натижасида йил якунига қадар 4 млн. куб сувни тежашга эришамиз. Бу борада тадбиркорларга яратилган шароит муҳим аҳамият касб этмоқда. Мисол учун, замонавий технологияларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан кредит маблағлари ажратилмоқда. Авваллари 22 фоизли кредит маблағи ажратилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 14 фоиздан иборат. Қолаверса, 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилиниб, сув солиғи бўйича ҳам қатор имтиёзлар яратилган. Бундай қулайликлар амалиётда ўз самарасини бермоқда. Дастлабки ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, бунинг натижасида ҳосилдорлик 15-20 центнерга ортади.
Жорий йилда вилоятдаги 259 та фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни ўрнатиш мақсадида 93 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида жами 30,6 минг гектар экин майдонида замонавий ускуналардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг