Сув тежамкорлиги янги босқичда
Шаҳрихон туманида сув таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда. “Шерқўрғон” каналининг бетонлаш жараёнлари ҳам якунланиш арафасида. Бу лойиҳа натижасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва деҳқон хўжаликларининг сув таъминотини барқарорлаштириш кўзда тутилган.
— Узунлиги 2,9 километр бўлган ушбу канал Абдубий, Шерқўрғон ва Оқ олтин ҳудудларида жойлашган 580 гектар ер майдонларини суғоришда муҳим аҳамият касб этади, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Маъруфжон Ғозиев. — Бетонлаш орқали сув оқими йўқотишларсиз манзилига етиб бориши таъминланади.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, канални бетонлаш натижасида сувни камида 25-30 фоизгача тежаш мумкин. Бу нафақат сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг