Сув таъминотини яхшилаш учун Қорақалпоғистонга 40 дона кўчма насос агрегатлари олиб келинди
Фото: "Халқ сўзи"
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Амударёнинг энг қуйи қисмида жойлашган Қорақалпоғистон Республикасида йилдан йилга сув танқислиги кучайиб бораётир. Айни кунларда ҳам ҳудудларда сув камлиги боис фермер ва томорқа эгаларидан мурожаатлар бўлмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан ҳудудларда сув танқислигини юмшатиш, фермер ва томорқа майдонларига ўз вақтида оби-ҳаёт беришни таъминлаш мақсадида 520 миллион сўм маблағ ажратилиб, кўчма насослар олиб келиш вазифаси белгиланган эди. Ажратилган маблағга 40 дона кўчма дизель насос агрегатлари харид қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг механизация базасига олиб келинди.
— Насослар агрегатларини бугуннинг ўзида сув етиб бориши қийин бўлган оғир ҳудудларга етказиш чоралари кўрилмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бўлим бошлиғи Сагидулла Сержанов. — Негаки, шимолий туманларда каналларда сув сатҳининг пастлиги туфайли фермерлар ва аҳоли томорқалари далаларига сув чиқмаяпти. Ушбу насослар эса канал тубидаги кам сувларни ҳам далага чиқариб, муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилади.
Насос агрегатларидан Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли, Қўнғирот, Шуманай, Қонликўл ва Нукус туманларининг энг оғир ҳудудларига сув чиқаришда фойдаланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг