Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

18:39 22 Январь 2025 Жамият
213 0

Зокир Эшқурбонович Ишпулатов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Зокир Эшқурбонович Ишпулатов – 1983 йил 24 июнда Сурхондарё вилояти, Термиз туманида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Гидрогеология мелиоратив экспедицияси 1-тоифали мутахассиси лавозимида бошлаган.

2008–2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Марказий технологик ва диспетчерлик хизмати 1-тоифали мутахассис-диспетчери, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

2012–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари баланси ва сувни тежайдиган технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси, Сув ресурсларини бошқаришни ташкил этиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2018–2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидаги масъул лавозимларда, 2023–2025 йилларда Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер