Сурхондарёнинг туризм салоҳияти Таиланддаги халқаро семинарда намойиш этилди
Таиланд пойтахти Банкок шаҳрида “Ўзбекистонда буддизмнинг бой мероси. Кушонлар ва буддизмнинг Ўрта Осиё орқали Ипак йўли бўйлаб тарқалиши” номли Ўзбекистон маданий мероси ва зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган халқаро илмий семинар ўтказилди.
Таиланднинг муҳим диний байрамларидан бири “Висаха Буча куни” халқаро байрами 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда етакчи диний уламолар, сиёсий, академик ва маданий доира ҳамда дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, Сурхондарё вилояти делегацияси ҳам иштирок этди.
Халқаро семинарда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида маданий алоқалар тарихи, Сурхондарё вилоятининг янги туризм бренди, зиёрат, тиббий, гастрономик, спорт туризми ва экотуризм йўналишларидаги мавжуд сайёҳлик салоҳияти ва зиёратчилар учун яратилган қулайликлар, 2023 йилда вилоятда ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан келажакда Таиланд билан Ўзбекистондаги буддавийлик обидалари тарихини ўрганувчи, ҳамкорликда археологик қазишмалар, топилмаларни қайта тиклаш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи Маданий-илмий марказ, Илмий тадқиқот институти тузиш имкониятларини ўрганиш таклифи билдирилди.
Сурхондарё вилоятидаги буддавийлик ёдгорликларини янада кенг ўрганиш, уларни асраб-авайлаб, қайта тиклаш, музейлаштириш ва зиёратчилар учун муносиб шароитлар яратишда технологиялар ва мутахассислар жалб этиш бўйича Таиланд томони билан ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
Шунингдек, вилоят делегацияси томонидан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, вилоят туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг