Сурхондарёга Таиланд делегацияси ташриф буюрди
2023 йилнинг 26 октябрь куни Таиланд давлатидан ташриф буюрган расмий делегация Сурхондарё вилоятида бўлди. Учрашувда Таиланд Амалий санъат департаменти Ижрочи директори ва Таиланд музейлар идораси директори Нитая Канокмонгкол ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги иштирок этди. Музокаралар чоғида улар Ўзбекистонга Таиланд аҳолисининг оқимини кенгайтириш мақсадида буддизм обидалари бўйлаб турли саёҳатлар ташкил этишни келишиб олишди.
Ташрифнинг иккинчи кунида делегация аъзолари қадимий Термизнинг буддавийлик манзилгоҳлари Қоратепа, Фаёзтепа ҳамда Зўрмола каби буддавийлик ибодатхоналарига саёҳат қилишди. Меҳмонлар “Термиз” давлат-музей қўриқхонасида ҳам бўлишди, вилоятнинг қадим тарихи, қадимги флора ва фаунаси ҳамда сурхоннинг миллий либослари делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Учрашув давомида келгусида Термиз археология музейи ва Таиланд музейи вакиллари ўртасида ҳамкорликда фотокўргазма ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг