Сурхондарёда улкан ўзгариш ва янгиланишлар давом этмоқда
Сурхондарё ҳақида гап кетганда, кўз ўнгингизга полвонкелбат, танти ва меҳнаткаш одамлар гавдаланади. Бепоён боғу роғлар маскани бўлмиш бу гўзал заминни гуллаб яшнаши, обод ва кўркам бўлишида сурхондарёликларнинг тадбиркорлигию, ишбилармонлиги қўл келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги Сурхондарё жамолига боқиб кўз тўймаслигининг сабаби ҳам бу ерлик одамларнинг барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришаётганини омил қилиб кўрсатиш мумкин.
Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишиш ва истиқболдаги режаларни белгилаб олиш мақсадида Сурхондарёга келганида бу янгиланишларга юксак баҳо берди. Айтиш жоизки, 2019 йил вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 22349,0 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 25650,0 миллиард сўмга етди.
Биргина «Шеробод агро импекс» масъулияти чекланган жамияти мисолида айтадиган бўлсак, ушбу мажмуада 29 гектарлик иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон каби бозорбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда ва 200 нафар маҳаллий ёшлар иш билан банд этилган.
Президентимиз корхона фаолияти билан танишар экан, маҳсулот ҳажмини кўпайтириш орқали унинг таннархини арзонлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шу ерда «Шеробод анор импекс» корхонаси ҳам ташкил этилган. 5 миллион долларлик мазкур лойиҳа натижасида анорни қадоқлаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилган. Бу ерга Жанубий Корея ва Словениядан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилгани ўзининг самараларини бермоқда. Энг муҳими, цехда анор бўлмаган пайтда ҳам мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини саралаб, бозорга чиқариш имконияти мавжуд. Бу ерда 6 минг тонна маҳсулотни қадоқлаш ва 2 минг тонна анор шарбатини идишларга қуйиш мумкин.
Президентимизнинг Сурхондарёга ташрифи ҳақида гап кетганда, муваффақиятлар билан бирга баъзи камчиликлар, муаммолар ҳақида фикрлар билдирилганини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан, давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда депутатларни фаол бўлишга чақирди, охирги йилларда туман кенгашларига, депутатларга кўп ваколатлар берилганини, бу ваколатлардан улар унумли фойдаланмаётганини танқид қилди.
Бу танқиддан биз депутатлар хулоса чиқарган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз.
Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифида билдирилган фикрлардан хулоса чиқарган ҳолда ўз олдимизга аниқ мақсадларни қўйиб астойдил иш юритамиз.
Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг