Сурхондарёда тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ЙПХ ходими тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолатни содир этган ходимлар лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, 15–17 июнь кунлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Ёшлар фестивали» муносабати билан шаҳарнинг айрим кўчаларида, хусусан, Навбаҳор кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Хизматга жалб этилган икки нафар ЙПХ инспектори томонидан чақирувга асосан ҳаракатланиб борган тез ёрдам автомашинаси ҳаракатини бир муддат чеклагани ва бу ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозиликларини келтириб чиқарган. Шу сабаб вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг