Сурхондарёда мактаб биносига кирмоқчи бўлган айиқ отиб ўлдирилди

20:35 15 Май 2024 Жамият
191 0

Бугун, 15 май куни соат 10:00 ларда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Жаннатмакон маҳалласи Кичик кўл қишлоғига номаълум томондан қўнғир тоғ айиғи келиб аҳоли орасида ваҳима уйғотди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, туман ИИБ ва туман Ободонлаштириш, экология бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу айиқни зарарсизлантириш вақтида Жаннатмакон маҳалласи ёшлар етакчиси С.Хусайиновни судраб, туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Р.Хасановга ташланган ва унинг ўнг қўли бармоқ сохасига енгил тан жарохати етказган. 

Шундан сўнг, маҳаллада жойлашган 74-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси томонга кириб бораётган вақтида мактаб қоровули томонидан мактаб дарвозаси ёпиб қўйилган, шунга қарамасдан айиқ ўзини дарвозага уриб, мактаб биносига кирмоқчи бўлган. 

Мактаб ўқувчиларига ва шу ердаги аҳоли хаётига ҳавф туғдиришини олдини олиш мақсадида туман ИИБ ҳисобида турувчи овчилар жалб қилиниб, айиқ отиб зарарсизлантирилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, айиқнинг қутурганлигини аниқлаш бўйича лаборатория текширувлари ўтказилмоқда. Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер