Сурхондарёда кучли сел 360 бош қўйни нобуд қилди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда юзлаб қўй жасадлари юк машинасидан чуқурликка тўкиб кетилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, мазкур ҳолат Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида содир бўлган. Жорий йилнинг 29-30 апрель ва 1 май кунлари ёғингарчилик кўп бўлиши оқибатида туманнинг «Боғиобод» маҳалласи ҳудудига кучли сел келган. Маҳалладаги қишлоққа адирликдан йўналган кучли сув оқими қўрадаги 360 бош қўйни нобуд қилган.
Аниқлик киритилишича, турли муҳокамаларга сабаб бўлган видеода ушбу ҳудуд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан назоратга олиниб, жасадлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмиш учун олиб кетиш жараёни тасвирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг