Сурхондарёда илк бор ДНК суд-биологик экспертизаси лабораторияси иш бошлади
Вилоятда аҳолига қулайлик яратиш ва суд-экспертиза хизматларини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим қадам амалга оширилди. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг вилоят бўлими учун барпо этилган замонавий янги бино тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Маросимда Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги масъуллари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Янги мажмуада суд-экспертиза соҳаси учун зарур бўлган энг илғор талабларга жавоб берадиган шароитлар яратилган. Эътиборлиси, вилоятда илк бор Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси иш бошлади. Эндиликда фуқаролар биологик ота-оналикни аниқлаш хизматидан тўғридан-тўғри Сурхондарёнинг ўзида фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу аҳоли учун вақт ва маблағ тежаш, суд-тергов жараёнларида эса тезкорлик ва аниқликни таъминлашда катта аҳамият касб этади.
Тадбир доирасида суд-тергов органлари ходимлари ва адвокатлар учун суд-экспертиза соҳасидаги янги ислоҳотлар, лабораториянинг ишлаш тартиби ва амалиётга киритилаётган технологияларга бағишланган махсус семинар ҳам ўтказилди.
Янги лабораториянинг ишга туширилиши адолатни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, шунингдек, суд-экспертиза хизматлари шаффофлиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг