Сурхондарёда 266 та кабутарни ноқонуний овлаган шахс 32 миллион 585 минг миқдорида жаримага тортилди

08:32 18 Октябр 2021 Жамият
971 0

Фото: "Халқ сўзи"

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 266 та кабутарни ноқонуний овлаган шахсга суд ҳукми ўқилди. 

Маълум қилинишича, ушбу фуқаро овчилик гувоҳномаси ва ов қуроли билан 10 тагача кабутар овлашга рухсатномаси бўла туриб, бўрига хўрак учун 266 та кабутарни ноқонуний овлаган. Ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Жарқўрғон туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд тадбирларида аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман суди қарори билан ушбу фуқаро 106 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Унга тегишли бўлган овчилик гувоҳномаси олиб қўйилиб, ов қуроли давлат фойдасига мусодара этилган.

Шунингдек, 266 та кабутарни ўлдириб, ҳайвонот дунёсига етказган зарари учун 32 миллион 585 минг сўм Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига ундириш белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?