Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилмоқда

16:45 16 Сентябр 2022 Жамият
880 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини таъминлаш, куз-қиш мавсумида аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда нархларнинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятдаги 60 та хўжалик юритувчи субъектларга қарашли 13 та совутгич ва 47 та омборхоналарда 34,1 минг тонна асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилган. Шундан, картошка 1274 тонна, пиёз 723 тонна, сабзи 711 тонна, гуруч 257 тонна, ўсимлик ёғи 403,8 тонна, ун 2364 тонна, шакар 158 тонна, буғдой 28 154 тоннани ташкил этади.

Бундан ташқари ички истеъмол бозорини муҳим турдаги маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш ҳамда захирасини яратиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархининг барқарор сақланиши, уларга бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга қарши курашиш ҳамда олдини олиш масаласи департамент органлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Вилоятдаги барча деҳқон бозорлари, кўчма савдо ярмаркаларида деҳқонларга қулай савдо шароити яратилиб, уларга бозор расталаридан жой ажратиш ҳамда «Даладан дастурхонгача» тамойили асосида кафолатли савдо тизими йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер