Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қиймати 1,5 млрд сўмга яқин табиий газ талон-торож қилинди

12:25 21 Июль 2025 Жамият
200 0

Икки ҳудудда қиймати 1,5 миллиард сўмга яқин табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Қайд этилишича, инспекциянинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Денов туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор «Й. Ф. Р.«га қарашли бинонинг газ қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда газ тармоғидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 307,3 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Шу каби бошқа бир ҳолатда эса Ўзенергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Тошкент туманида жойлашган «И. С. С.» МЧЖга қарашли бинодаги газ қурилмаларини шартномасиз ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 134 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?