Сурхондарё бу йилги пахта режасини биринчи бўлиб бажарди
Фото: «Ўзагроинспекция»
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти жорий йилда давлат буюртмаси асосидаги пахта топшириш режасини мамлакатда биринчилардан бўлиб бажарди.
Вилоят бўйлаб 275 минг 600 тоннадан ортиқ юқори сифатли пахта хомашёси қабул қилинди. Бу ютуқ замирида 62 минг 850 гектар майдонда парвариш қилинган ғўза ва фидокорона меҳнат мужассам.
Ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш учун 1 277 та терим отряди, 2 010 та трактор ва 2 965 та тиркама сафарбар этилди.
Об-ҳаво ноқулайлиги ва сув танқислигига қарамасдан, пахтакорлар оқилона агротехника усуллари орқали мўл ҳосил етиштиришга эришди. Президент ташаббуси билан жорий этилган кластер тизими ва хорижий тажрибалар бу йўналишда ўз самарасини берди.
— Бу йил далаларимизга чигитнинг «Султон» навини эккан эдик, жуда серҳосил бўлди, — дейди Олтинсой туманидаги «Анорбоев Камолбек» фермер хўжалиги раҳбари Ҳошимбой Ҳусанов. — Режани бажардик, аммо теримни тўхтатмадик. Ҳозирги мақсадимиз, топширишни 125 фоизга етказиш.
Бу йил воҳада хориж тажрибаси асосида юқори ҳосилдор навлар синовдан ўтказилиб, айрим ерларда гектаридан 80 центнергача ҳосил олинди. Хитойдан олиб келинган 60 та пахта териш машинаси йиғим-теримни тез ва сифатли ташкил этди.
Вилоят далаларида терим ҳали ҳам қизғин давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг