Суриядаги гуруҳлар Мудофаа вазирлиги қошида бирлашишга келишиб олди
Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шара исёнчи гуруҳлар билан Мудофаа вазирлиги қошида бир куч сифатида бирлашишга келишиб олди, дея хабар берди Сурия янги бош маъмурияти.
Ал-Шара ва гуруҳлар раҳбарлари ўртасидаги учрашув барча гуруҳларни тарқатиб юбориш ва уларни мудофаа вазирлиги назорати остида бирлаштириш бўйича келишув билан якунланган, бироқ Сурия шимоли-шарқидаги Курдлар бошчилигидаги ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия демократик кучлари гуруҳи эълон қилинган келишувнинг бир қисмига кирмайди. Бош вазир Муҳаммад ал-Башир ўтган ҳафта вазирлик собиқ исёнчи гуруҳлар ва Башар Асад армиясидан қочиб кетган зобитлардан фойдаланган ҳолда қайта тузилишини айтган эди.
Журналистлар Асад режими қулаганидан буён бу Сурияда юз берган энг муҳим ўзгариш эканлигини айтишган. Энг асосий савол 13 йиллик фуқаролик уруши давомида режимга қарши курашган бу гуруҳлар қандай қилиб бирлашишлари эди. Эни улар Мудофаа вазирлигига бирлаштирилиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг