Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади
“Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади.
Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.
Қарорга кўра, махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади. Бунда:
➖ аризалар 5 иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
➖ рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
➖ тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади.
Махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
Ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари тегишли тартибда давлат томонидан компенсация қилинади.
Махсус режим фаолиятининг муддати 5 йилни ташкил этади.
Тажриба-синов лойиҳалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг