Судлар тизимида «ягона дарча» тамойили жорий этилади
Бу ҳақда АОКАда Олий суд мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, айрим ҳолларда ишларни судларда тааллуқлиги бўйича амалиётда муаммолар келиб чиқиб, фуқаролар ўз низосини ҳал қилиш учун қайси судга – фуқаролик ишлари бўйича судгами, иқтисодий ёки маъмурий судга мурожаат қилишида тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда. Бу эса фуқароларнинг оворагарчиликларига сабаб бўлаётган эди.
Шу сабабли судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш, жумладан судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш амалиётини тақиқлаш каби процессуал нормалар белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг