Судан АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди
Судан армияси АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этди ва мамлакат ғарбини эгаллаб олган «Тезкор реакция кучлари» (SBR) ҳаракатига қарши курашда халқни сафарбар этишини маълум қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.
«Суверен кенгаш қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш, исёнчи жангари гуруҳларни тугатиш учун Судан халқини умумхалқ сафарбарлиги доирасида жалб этиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу давлатнинг қўзғолонни бостириш бўйича кўраётган чораларининг бир қисмидир», — дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, Судан армияси бош қўмондони Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон АҚШ таклифини Ўтиш даври ҳарбий кенгашининг шошилинч йиғилишидан сўнг рад этган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида SBR жангарилари Эл-Фашер шаҳрида жойлашган Судан армиясининг 6-пиёда дивизияси штабини эгаллаганини эълон қилган эди. Мазкур шаҳар 1,5 йиллик узлуксиз жанглардан сўнг ҳукумат қўшинларининг Дарфурдаги сўнгги таянч пункти бўлиб қолаётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг