Суд Жаҳонгир Отажоновни огоҳлантириш билан кифояланди
2021 йил 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Темуржон Юсупов раислигида Ж.Отажановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Иш ҳужжатларига кўра, Ж.Отажанов 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ж.Отажанов ўз кўрсатмасида, «Ҳақиқатдан ҳам, 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганман. Ҳозирда айбимга тўлиқ иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман. Ўзимга тегишли хулоса қилдим», дея ИИО ФМБ ходимларидан кечирим сўраганлигини маълум қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд ҳуқуқбузар Ж.Атажановнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб ҳисоблади.
Суд Ж.Отажановга маъмурий жазо тайинлашда, иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаларини тинглаб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, уни МЖтКнинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг