Страсбург UNESCO томонидан 2024 йил учун Жаҳон китоб пойтахти этиб белгиланди

11:20 23 Июль 2022 Дунё
988 0

UNESCO Бош директори Одри Азуле Бутунжаҳон китоб капитали бўйича маслаҳат қўмитасининг баҳолаш натижаларига кўра Страсбургни (Франция) 2024 йил учун Жаҳон китоб пойтахти этиб белгилади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.

Таъкидлаш керакки, айни дамда нафақат бутун дунёда, балки, юртимизда ҳам китобхонликка катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида бир неча бор ёшлар кўпроқ китоб ўқиши кераклигини таъкидлаганлар. Китобхонлик борасида бир қатор ташаббуслар илгари сурилган, бир нечта лойиҳалар амалга оширилган ва ошириб келинмоқда.

Тошкентда илк марта ўтказилган «Tashkent Book Fest» халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ҳам фикримизнинг исботидир.

Қолаверса, бугун чекка-чекка ҳудудларда ҳам кутубхоналар ташкил этилиб, бутун дунёдан қимматли, ноёб китоблар олиб келинмоқда. 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳам аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини янада оширишга катта эътибор қаратилди. 

Китобхонларнинг вақтини тежаш, қулайлик яратиш учун эса «Экспресс кутубхона» лойиҳаси йўлга қўйилди. Табиийки, бу каби ислоҳотлар UNESCO Бош директори Одри Азуле томонидан бир неча бор ижобий баҳоланган.

UNESCOнинг Бутунжаҳон китоб пойтахти маслаҳат қўмитаси таркибига Европа ва Халқаро китоб сотувчилари федерацияси (EIBF), Халқаро муаллифлар форуми (IAF), Халқаро кутубхоналар ассоциацияси федерацияси (IFLA), Халқаро ноширлар ассоциацияси (IPA) ва UNESCO вакиллари киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?