ССВ: Корея фонди маблағлари ёрдамида ўзбекистонлик болаларда кардиохирургик амалиётлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори демографик салоҳиятга эга. Юртимизда болалар умумий аҳолининг учдан бир қисмини ташкил этади. Болалар миллий тиббиёт маркази эса болалар тиббиёти бўйича ихтисослашган 4-даражали муассаса сифатида Марказий Осиёда ноёб ҳисобланади.
Корея Республикаси билан ҳамкорликда барпо этилган ушбу тиббиёт мажмуаси кейинги фаолиятида ҳам кореялик ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириб бормоқда.
“Milal Heart Foundation” ана шундай ташкилотлардан. Ушбу фонд Корея Республикасида 1987 бошлаб фаолият юритиб келади. Бу давр мобайнида 24 та давлатда 4400 нафар юрак нуқсони бор болаларга янги ҳаёт бағишлаган.
Фонд Ўзбекистонда 2018 йилда 5 нафар, 2019 йилда 6 нафар кардиологик нуқсони бор боланинг Кореяда шифо топишида иштирок этган. 2022 йилга келиб августда Ўзбекистонда “Milal Heart Foundation” ваколатхонаси очилди ва Болалар миллий тиббиёт марказида 10 нафар болада ноёб кардиохирургик амалиётлар ўтказишда иштирок этди.
Болалар миллий тиббиёт марказида 2023 йил бошидан бери мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган болажонлар туғма юрак нуқсонидан азият чекадиган болаларда 60 та шундай юқори технологик операция фонд томонидан молилиялаштирилди.
Ушбу хайрия тадбирига сармоя киритган “Milal Heart Foundation” халқаро ташкилотининг фаолияти мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт мутахассислари, шунингдек, марказда даволанган ва даволанаётган беморларнинг ота-оналари томонидан юқори баҳоланмоқда.
Шу сабабдан ҳам Болалар миллий тиббиёт маркази ва фонд ўртасида ишончли ҳамкорлик давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг