“Спортчи — юрт ҳимоячиси” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда

10:20 15 Май 2025 Спорт
44 0

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талабалар орасида спортга бўлган қизиқишни ошириш, шунингдек, спорт ойлиги доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, 5 май куни талаба-йигитлар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича университет биринчилиги ўтказилди. Мусобақада 50 дан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мазкур беллашувлар келажакда нуфузли спорт мусобақалари учун спортчилар захирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

6 май куни эса талаба-қизлар ўртасида баскетбол спорт тури бўйича университет биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 60 дан зиёд спортчилар иштирок этиб, юқори спорт маҳоратини намойиш этдилар. Ушбу мусобақа хотин-қизлар орасида баскетболни тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, 14 май куни талаба-қизлар ўртасида гандбол спорт тури бўйича ҳам “Спортчи – Юрт ҳимоячиси” шиори остида университет биринчилиги мусобақаси ташкил қилинди. 100 дан ортиқ спортчилар қатнашган мазкур мусобақа хотин-қизлар орасида спортнинг ушбу турини кенг ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.

Робия БАХТИЁРОВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Халқаро журналистика факультети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?