Спорт тадбирлари туристлар сонининг янада ошишига хизмат қилмоқда

16:30 31 Январь 2023 Спорт
751 0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўтказилаётган спорт мусобақалари, туризм ва этно тадбирларда кўплаб хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларни кузатишимиз мумкин.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Спорт курашларининг олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 336-сон қарорига мувофиқ ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix», катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт ҳамда «Вазир кубоги», «Раис кубоги», «Қўмондон кубоги», «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги», «Вилоят ҳокими кубоги» ва «Тошкент шаҳри ҳокими кубоги» маҳаллий спорт мусобақалари ўтказилади.

Мазкур спорт тадбирлари 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда республиканинг барча ҳудудларида эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат ташкил этилади. Спорт мусобақаларида маҳаллий курашчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган чет эллик курашчилар ҳам иштирок этади.

Қайд этиш жоизки, ушбу тадбирлар спорт туризмини ривожлантириш, сайёҳларга вақтини мазмунли ўтказишларига имкон яратиш, ҳудудларимиз туризм имкониятларини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва миллий спорт ўйинларини оммалаштиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, мусобақалар жадвали, ўтказилиш жойи ва қўшимча маълумотлар Маданият ва туризм вазирлигининг расмий манбаларида (узбектоурисм.уз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари) ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер