Совуқ уруш аломати, Афғонистонлик қочоқлар ва Байденнинг «қовунлари» (+видео)
Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган кўп сонли афғон муҳожирларини чиқариб юбориш режасини эълон қилди
Ғарб давлатларига кўчирилиши маъқулланган ўн минглаб афғонлар ҳозирда Покистонда қолмоқда. Исломобод бу муҳожирларни «Ноқонуний хорижликларни репатриация қилиш режаси»нинг иккинчи босқичи доирасида депортация қилишни мақсад қилган. Ўтган йилдан бери 600 мингга яқин афғон Покистондан Афғонистонга депортация қилинган.
Вазият 2021 йилда Толибон Афғонистонни эгаллаб олгач, яна 600 мингга яқин афғоннинг Покистонга қочиб ўтишига сабаб бўлганидан кейин ёмонлашди. Исломобод хавфсизлик масалалари ва Кобул билан муносабатларнинг ёмонлашуви туфайли депортацияларни ошираётгани тахмин қилинмоқда. Ғарб давлатларига кўчиб ўтиши тасдиқланган 44 мингга яқин афғон ҳам ҳамон Покистонда яшаяпти.
Ушбу муҳожирларнинг аксарияти Америка Қўшма Штатларига кўчирилиши мумкин. Бу сон тахминан 25 минг кишини ташкил қилади. Қолган 19 мингдан зиёд афғон эса Австралия, Канада, Германия ва Британияга кўчирилади. Покистон бу давлатларни бу шахсларни имкон қадар тезроқ кўчириш учун виза жараёнини тезлаштиришга чақирган.
Байденнинг «қовунлари»
АҚШ президенти Жо Байден ўз чиқишида Украина президенти Владимир Зеленскийни тасодифан «Путин» деб атаган.
Бу Украинани қўллаб-қувватловчи шартномани нишонлаш тадбирида юз берди. «Энди эса мен уни жасоратли Украина президентига топширмоқчиман, хонимлар ва жаноблар, президент Путин», деган Байден.
Байден қилган хатосини тушуниб, «Сиз президент Путинни енгишингиз мумкин. Мен Путинни мағлуб этишга диққатимни қаратганман. Қандай бўлмасин, биз бу ҳақда ташвишланишимиз керак», деган. Зеленский эса «Мен ундан яхшироқман», деб жавоб берди, Байден эса «Сен анча яхшисан», дея унинг фикрига қўшилган.
Байден матбуот анжуманида хатога тўхталиб, кулиб юборди ва конференцияни муваффақиятли деб атади. Бу унинг илк хатоси эмас, у аввалроқ, Зеленскийни «Владимир» деб атаган ва Украинани қўллаб-қувватлаш ҳақидаги тафсилотларни чалкаштириб юборганди. Шунингдек, Байден вице-президент Камала Ҳаррисни Доналд Трамп билан адаштириб юборди.
«Мени эшитинг, агар мен уни президентликка лойиқ деб ўйламаганимда, вице-президент Трампни вице-президентликка танлаган бўлардими?» деган Байден журналистнинг саволига жавобан.
Сиёсий арбоблар Байденнинг хатосига тезда муносабат билдиришди. Девид Акселрод буни матбуот анжуманининг «бахтсиз дебочаси» деб атаган, Мегҳан Маккейн ва Чарли Кирк эса Байденнинг етакчилик қобилиятидан хавотир билдирган.
Маълумот учун, Байден июнь ойидаги дебатдан бери демократлар ва ўз тарафдорлари томонидан босимга учрамоқда. Улар Байденни президентлик кампаниясини тарк этишини исташмоқда. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
«АҚШнинг Германиядаги ракеталари Совуқ урушнинг қайтишидан далолат беради»
Оқ уй Вашингтондаги НАТО саммити чоғида Германияда Россия ҳужумидан ҳимояланиш учун узоқ масофали ракеталар жойлаштириш ҳақида маълумот берди. Олаф Шолс бу қарорни олқишлаган. Аммо Россия бундай ҳаракат совуқ уруш давридаги тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. «Биз совуқ уруш сари барқарор қадамлар ташлаяпмиз», деган Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Ушбу қарор Германияда ҳатто Шолс партиясида норозилик келтириб чиқарди. Бунга жавобан Канцлер урушни тўхтатувчи ва тинчликни таъминлаш учун зарур ҳамда муҳимлигини таъкидлаган. Ракеталар жойлаштирилиши германияликларга ҳам Совуқ уруш хотираларини эсга солади. Немис сиёсатчилари жараён қуролланиш пойгасини тезлаштириш ва дунёни хавф остига қўйиш томон муҳим қадам эканлигини айтмоқда. Уларга кўра, Германиянинг ўзи уруш театрига айланиши хавфини оширади.
Оқ уй ракеталарни 2026 йилдан бошлаб жойлаштирмоқчи. Россиянинг Берлиндаги элчисининг айтишича, агар ушбу жараёнлар давом этаверса, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янада ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Маълумот учун айтиш мумкинки, Немис армиясида ердан учириладиган узоқ масофали ракеталар йўқ, фақат самолётлар томонидан учирилиши мумкин бўлган қанотли ракеталар мавжуд.
1980 йилларда Совуқ уруш авжида Ғарбий Германияда АҚШнинг Першинг ИИ баллистик ракеталарининг жойлаштирилиши кенг кўламли намойишларга сабаб бўлган эди. Юз минглаб одамлар норозилик намойишига чиққан. АҚШ бошчилигидаги НАТО давлатлари Россиянинг 2022 йилда қўшни Украинага бостириб кириши муносабати билан қитъада ўз мудофаасини кучайтиришга шошилмоқда.
Қозоғистон Россия қимматли қоғозларидан воз кечмоқда
Қозоғистон депозитарийси Россия қимматли қоғозлари эгаларини 10 августгача уларни мамлакатдан олиб чиқишга чақирди. Бу ҳақда 11 июль, пайшанба куни мамлакат депозитарийсининг тавсияси билан хат орқали маълум қилинган.
Қимматли қоғозларни олиб қўйиш бўйича ҳужжатда кўрсатилган муддатлар тўғридан-тўғри Вашингтон томонидан 12 июнда Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси ва Москва биржасига қарши жорий қилинган санкцияларга тегишли.
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси АЖ томонидан жисмоний шахсларга юборилган хат Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига қарши АҚШ томонидан блокировка қилувчи санкциялар жорий этилгани билан боғлиқ. Марказий депозитарийдан келган хатда 10 августгача муддат кўрсатилган», дея таъкидлади ташкилот матбуот хизмати. Қозоғистон депозитарийси АҚШнинг Москва биржасига нисбатан жорий қилган санкцияларини қўллаб-қувватлашни танлади, гарчи чекловлар мамлакат учун мажбурий бўлмасада.
«Қозоғистон иқтисодиёти зарар кўради. Агар сиз активларни олиб қўйсангиз, бу бўшлиқлар бирор нарса билан алмаштирилиши кераклигини англатади. Демак, бу нафақат Россия, балки Қозоғистоннинг ўзига ҳам зарба бўлди», дея ишонч билдирган Россия Давлат думаси депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг