Совуқ шамол, туман ва қор: Республикамизда бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

22:05 22 Январь 2025 Жамият
216 0

Фото: Фаррух Алиев

Ўзбекистон ҳудудида 23 январь куни турли об-ҳаво шароитлари кузатилади. Айрим ҳудудларда қор ёғиши, шамолнинг кучайиши ва туман тушиши эҳтимоли мавжуд.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси қор ёғиши, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 0 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги шарқдан 7-12 м/с бўлиб, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва кундузи айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

23 январь куни Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида туман, қор ва шамолнинг кучайиши кузатилади. Фуқароларга, айниқса, тоғли ҳудудларда эҳтиёткор бўлиш, туманли жойларда транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер