Сўнгги 5 йилда илмий ва инновацион фаолиятни рақамлаштириш бўйича 9 та ахборот тизими ишлаб чиқилган
Сўнги 5 йилда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни рақамлаштириш бўйича 9 та ахборот тизими ишлаб чиқилган. Хусусан, олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштириш, таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ортиқча қоғозбозликни олдини олиш, изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги олиб бориш мақсадида ягона электрон тизим ишлаб чиқилди.
Ҳозирги кунга келиб ягона электрон тизимда жами 72 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, бундан 35 306 нафар изланувчилар тўғрисида маълумотлар базаси жамланган.
Шунингдек, Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари тизими давлат илмий дастурлари доирасидаги танловларга фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар ҳужжатлари электрон шаклда қабул қилиш йўлга қўйилган. Мазкур тизим орқали лойиҳа мавзулари шаклланишидан бошлаб, лойиҳа якуни бўйича мониторинггача бўлган барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштиришга эришилди.
Ҳозирги кунда мазкур тизимдан 7 073 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Тизим орқали 55 та танловлар бўйича 614 та мавзу эълон қилинган. Мазкур танловларга жами 3 637 та лойиҳалар қабул қилинган. Лойиҳалар бўйича 17 та илмий кенгашнинг 425 дан ортиқ аъзоси, 6 нафар техник эксперт ва 494 нафар илмий экспертлар хулосаларини электрон кўринишда тақдим этиб келишмоқда.
Ўзбекистонда мавжуд илмий-техник ва тадқиқот лабораторияларининг илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун замонавий инфратузилмани шакллантириш ҳамда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот лабораториялар учун ягона электрон маълумотлар базасини яратилди.
Ягона электрон маълумотлар базаси 5 та асосий модуль ташкилотлар, лабораториялар, қурилмалар, хизматлари ҳамда мурожаатлардан модулидан иборат. Бугунги кунга қадар Ягона электрон маълумотлар базасида 292 та ташкилотлар ва улардаги лабораториялар тўғрисида маълумотлар, 3 513 та қурилмалар реестри ва қурилмага доир ҳужжатлар ҳамда 487 та илмий лабораториялар тўғрисида маълумотлари мавжуд.
Юқорида санаб ўтилган ишлаб чиқилган ахборот тизимларидан ташқари Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан юридик ва жисмоний шахсларга 2 та давлат хизмати электрон шаклда кўрсатиб келинмоқда.
Халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиб келинмоқда. 2024 йил бошидан ҳозирги кунга қадар мазкур хизмат бўйича жами 18 та аризалар келиб тушган, 6 таси рад этилган, 12 тасига ижобий жавоб берилган.
Олий таълимдан кейинги таълимга ҳужжат топшириш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) ишга туширилган. 2024 йил бошидан ҳозирги кунга қадар мазкур хизмат бўйича жами 31 099 та аризалар келиб тушган. Шундан 14 876 тасига ижобий хулоса берилган.
Илмий ва инновацион фаолиятни рақамли трансформация қилиш доирасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда илм-фан, таълим ва инновация билан шуғулланувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг тубдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Мазкур Фармон лойиҳасининг 2-иловасида илмий ва инновацион фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва рақамлаштиришга қаратилган лойиҳалар ўз аксини топган. Хусусан 15 та янги ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва мавжуд 3 та ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора тадбирлар режаси ҳамда бажариш муддатлари белгиланган. Шу орқали Инновацион ривожланиш агентлигининг рақамлаштириладиган функцияларини 100% рақамлаштириш мақсад қилинган.
Илмий ва инновацион фаолиятни рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар қўшимча бериб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг