Сўнгги 7 йилда хусусий мактабларда таҳсил олаётганлар сони 8,1 баробарга ошди

17:15 02 Март 2025 Жамият
428 0

Хусусий мактабларда таҳсил олаётганлар сони сўнгги 7 йилда 8,1 баробарга ёки қарийб 100 минг нафарга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 8,1 баробарга ёки 98 324 нафарга кўпайган.

Республикада ҳозирги кунда 455 та нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, уларда жами 112 093 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Хусусий мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони йиллар кесимида қуйидагича ҳисобланган:

  • 2018/2019 ўқув йили бошига – 13 769 нафар;
  • 2019/2020 ўқув йили бошига – 21 042 нафар;
  • 2020/2021 ўқув йили бошига – 26 970 нафар;
  • 2021/2022 ўқув йили бошига – 30 553 нафар;
  • 2022/2023 ўқув йили бошига – 45 927 нафар;
  • 2023/2024 ўқув йили бошига – 64 010 нафар;
  • 2024/2025 ўқув йили бошига – 112 093 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер