Сўнгги 48 соат ичида Суриядаги вазиятни ўта нозиклашган — ОАВ
Фото: AP
Суриянинг янги ички ишлар вазири Муҳаммад Абдул Раҳмон пайшанба куни Тартусда собиқ президент Башар Асад ҳукуматининг содиқ кучлари 14 нафар полициячини ўлдирганини ва яна 10 нафарини яралаганини маълум қилди. Шунингдек, у Сурия хавфсизлигига путур етказишга ёки унинг фуқаролари ҳаётини хавф остига қўйишга журъат этган ҳар қандай одамга қарши кескин чоралар кўришга ваъда берди.
Чоршанба куни Алеппо шаҳридаги алавийлар зиёратгоҳининг вайроналари акс этган видеодан сўнг бир қанча шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Полиция Ҳомс, Латакия, Жабле ва Тартус шаҳарларида эрталаб соат 8:00 га қадар комендантлик соати жорий қилган. “Al-Jazeera” комендантлик соати бекор қилинган ёки йўқлигини тасдиқлай олмади.
Ички ишлар вазирлиги ўзининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қуролли одамларнинг зиёратгоҳ ичида юриб, инсон жасадлари ёнида суратга тушгани акс этган лавҳа ноябрь ойи охирида исёнчиларнинг Ҳалабга қилган ҳужумига оид эканлигини маълум қилди. Вазирлик зўравонлик номаълум гуруҳлар томонидан амалга оширилаётганини айтиб, эндиликда мазҳаблараро низо қўзғатмоқчи бўлаётганини қўшимча қилди.
Давлат матбуотининг хабар беришича, Ҳомс аҳолиси шаҳардаги намойишларга озчиликни ташкил этувчи алавийлар ва шиа мусулмон диний жамоалари аъзолари бошчилик қилмоқда. Дамашқдан хабар берган “Al-Jazeera” журналисти Суриядаги вазиятни сўнгги 48 соат ичида ўта нозиклигини айтишган. Янги маъмурият минтақалардаги кескинликни камайтириш учун хавфсизлик бўлинмаларига катта кучларни жалб қилди.
Мамлакатнинг янги раҳбарлари ўз ҳуқуқларидан қўрққан озчилик диний гуруҳларни ҳимоя қилишга ваъда беришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг