Соматотропин гормони етишмаслиги болаларда бўй ўсиши секинлашишига сабаб бўлиши мумкин
— Ўсиш гормони етишмовчилиги асосан болаларда учрайдиган ноёб касаллик бўлиб, бу уларда жисмоний ривожланишнинг секинлашишига олиб келади, — деди тиббиёт фанлари номзоди Мухлиса Шорихсиева.
Ушбу хасталик туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. Касаллик соматотропин гормони етишмаслиги туфайли келиб чиқади. У нафақат ўсиш, балки организмдаги умумий метаболизм жараёнларида ҳам муҳим роль ўйнайди. Суяклар, мушаклар ва когнитив функцияларга таъсир қилади.
Соматотропин гормонининг организмда етарли даражада ишлаб чиқарилмаслигининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Улар орасида – ирсий аномалиялар, турли жароҳатлар, гипофиздаги ўсимталар ва бошқа омиллар бор.
Ўсиш гормонининг туғма етишмовчилиги одатда 6 ойдан 12 ойгача бўлган даврда сезилади.
Болаларда ушбу хасталик, энг аввало, бўй ўсишининг секинлашиши билан намоён бўлади. Шу билан бирга, беморда тиш ўсиши, суякларнинг шаклланишида ҳам оқсаш кузатилиши мумкин.
Касалликка чалинган болалар, айниқса, чақалоқларда учрайдиган яна бир муҳим аломат қонда қанд миқдорининг жуда пастлиги, яъни гипогликемиядир.
Беморга аниқ ташхис қўйиш учун бир қанча лаборатория текширувлари, шу жумладан қонда ўсиш гормони миқдорининг таҳлили, суяк тизими ҳолатини баҳолаш учун рентген текшируви, гипофизда ўсимталар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун компьютер томографияси тайинланади.
Текширув натижаларига кўра, шифокор томонидан тегишли даво муолажалари танланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, касаллик қанчалик эрта аниқланиб, терапия тезроқ бошланса, даволаш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.
Шунинг учун ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтказиб туриши, уларнинг тўғри овқатланиши ва жисмоний машқлар билан шуғулланишини назорат қилиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг