Солиқ тўловчиларга қайтарилган ҚҚС суммаси 10 триллион сўмдан ошди – Фискал таҳлиллар

16:48 22 Июль 2024 Жамият
199 0

Солиқ тўловчиларга қайтарилган ҚҚС суммаси 10 триллион сўмдан ошди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жам 4 минг 641 та ариза бўйича 2 минг 798 та ташкилотга 10 триллион 693,8 миллион сўм ҚҚС қайтарилган.

Энг кўп қайтарилган ҚҚС соҳалар кесимида қуйидагича кетма-кетликда жойлашган:

1. Ишлаб чиқариш (5 триллион 191,3 миллиард сўм);

2. Хизмат кўрсатиш (1 триллион 351,1 миллиард сўм);

3. Савдо (614,8 миллиард сўм).

«Фискал таҳлиллар» порталига кўра, қоплаб берилган ҚҚС суммаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3% ўсган.

Аввалроқ, энергетика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?