Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарини ўлдирган йўл ҳаракати милицияси ходимлари қамоқ жазосига ҳукм қилинди

00:53 04 Декабрь 2021 Жамият
645 0

Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан қўлга олиш чоғида бўғилишдан вафот этгани бўйича суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ўлдирилган эди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлимга ҳаво етишмаслиги сабаб бўлган. Бундан ташқари, марҳумнинг юзи ва бўйнида жароҳатлар аниқланган. Кейинчалик қотилликда гумон қилинганлар қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, ҳукм туман ЙҲХБ бошлиғи, лейтенант М.Қўчқоров ва Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори С.Раҳимбердиевга чиқарилган.

Суд ҳукмига кўра, гумонланувчилар 102-модда (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) ва 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича икки йилу ўн ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, улар икки йилга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?