Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд вилояти туризм ва спорт бошқармаси томонидан «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида юриш марафони ўтказилди.
Самарқанд шаҳрининг Ислом Каримов кўчаси бўйлаб давом этган марафонда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган 2 минг нафардан ортиқ кенг жамоатчилик иштирок этди.
— Февраль – гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида қатор спорт тадбирлари белгиланган, — дейди вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Рўзиев. — Бугун беш минг қадам юриш марафонидан ташқари спортнинг таэквондо, кураш, дзюдо, камондан отиш турлари бўйича мусобақалар белгиланган. Мақсадимиз аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб қилиб, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали турли иллатларнинг олдини олишдан иборат.
А. Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг