Соғлиқни сақлаш вазири Сурхондарёдаги оилавий поликлиникаларда бўлди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Соғлиқни сақлаш вазири Ангор туманида бўлиб, соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Дастлабки манзил тумандаги «Қўзи Тўлаков» оилавий поликлиникаси бўлди. Мазкур оилавий поликлиникада Баҳор ва Илғор маҳаллаларида яшовчи 9 минг нафардан зиёд аҳолига тиббиёт хизмат кўрсатилади. Поликлиникада стоматолог, гинеколог, хирург ҳамда УТТ мутахассислари фаолият олиб боради.

Вазир поликлиникада яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, патронаж ҳамширалари билан суҳбатлашди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида тиббиёт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида тиббиёт соҳасида Сурхондарёда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди. Соҳада самарали меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Вилоятнинг шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган патронаж ҳамшираларига электромопедлар топширилди.

Шунингдек, Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига қарашли Ангор тумани тез тиббий ёрдам станциясининг янги биносининг фойдаланишга топширилиши маросимида вазир иштирок этди.
Ушбу бино қурилиши учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси орқали овоз тўпланиб, 1 миллиард 340 миллион сўм маблағ қўлга киритилган эди. Ушбу маблағ мақсадли сарфланиб, қисқа фурсатда янги тез тиббий ёрдам станцияси биноси барпо этилди.
Тадбир доирасида муассасага «Volkswagen Caddy» русумли замонавий тез тиббий ёрдам машинаси топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг