Соғлиқни сақлаш тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида яна бир янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Аълонур Бахтинурович Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга қон қуйиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, аҳолига трансфузиология бўйича даволаш-маслаҳат ёрдами ҳамда соҳада илмий-тадқиқот, илмий-амалий ва ташкилий-услубий ишларни янада кучайтириш, аҳолини хавфсиз қон таркибий қисмлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, ушбу мақсадда беғараз доимий донорлар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қон тайёрлаш ҳажмларини мунтазам ошириб бориш каби муҳим йўналишлар юклатилди.
Шунингдек, соҳага хорижнинг энг илғор ва замонавий усуллари, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, қон компонентлари тури ва сифатини яхшилаш, қон қуйиш хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириш бориш, хориждаги нуфузли қон қуйиш муассасалари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.
А. Саидов бугунгача Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг