Соғлик учун ўн минг қадам

10:37 06 Декабрь 2021 Жамият
783 0

Фото: Халқ сўзи

Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида «Соғлик учун ўн минг қадам», «Тенгсизликка барҳам бериш. ОИТСни йўқ қилиш. Пандемияни тўхтатиш» шиорлари остида юриш марафонлари бўлиб ўтмоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли кенг қатлами ўртасида саломатлик борасидаги тушунча ва кўникмаларни шакллантириш мақсадлари назарда тутилган навбатдаги марафон Жиззах шаҳридаги Ўрда экологик боғида ташкил этилди.

Ўн мингга яқин турли ёшдаги аҳоли вакиллари қатнашган мазкур марафон ҳарбий оркестр куй-қўшиқлари билан бошланди. Дастлабки чиниқиш машқларидан сўнг бир соатдан кўпроқ вақт давомида пиёда юрилди.

— Жисмоний фаоллик инсон организми учун сув ва ҳаводек керак, бироқ бугунги виртуаллашган замонда аксарият инсонлар технологиялар қаршисига михланиб қолмоқда, доимий ҳаракатда бўлиш заруратини унутмоқда, — дейди Жиззах вилояти ОИТС га қарши кураш маркази бош врачи Нилуфар Асқарова. — Ўттиз дақиқа пиёда юриш юрак уришини меъёрлаштириб, қон босими кўтарилишининг олдини олади. Бугунгидек очиқ ҳавода пиёда сайр қилиш иммунитетни ошириб, инсоннинг тана аъзоларига ижобий таъсир қилади. Бундай марафонларнинг ўтказилиши эса барчамизни иш, ҳаёт ташвишларидан ортиб, ўз саломатлигимиз учун ўзимиз масъул эканимизни, соғлом бўлиш қоидаларини эслатиб туради.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер