«Сизлардан умидимиз катта» — Халқ таълими вазири Ўзбекистон шарафини халқаро ареналарда ҳимоя қиладиган ўқувчилар билан учрашди

07:59 17 Май 2022 Жамият
567 0

Халқ таълими вазирлигида математика, кимё, биология, физика ва информатика фанларидан нуфузли Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Халқ таълими вазири куни кеча Ўзбекистонда ўтказилган Халқаро Менделеев олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик 10 нафар ўқувчини ғалаба билан қутлар экан, уларга келгуси нуфузли Олимпиадаларда ҳам улкан ютуқлар тилади ва эсдалик совғалар тақдим этди.

Ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларнинг келгусида олдиларига қўйган мақсадлари, танлаган касблари ва режалари ҳақида сўз борди.

Вазир ўқувчиларнинг ғалаба қозонишлари учун бугун барча шароитлар муҳайёлиги, улардан эса ўз устиларида қаттиқ ишлаб Ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришлари талаб этилишини қайд этиб, улкан зафарлар тилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?